Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода профилактик учрашув ташкил этилди
147
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу сабабли Коррупция ва тамагирликка қарши курашиш, уни олдини олиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бухорода профилактик учрашув ташкил этилди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида божхона органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари билан учрашув ўтказилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов сўзга чиқиб, божхона органларида хизмат қилиш учун яратилган шарт-шароитлар, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.

Шундан сўнг ота-оналар тадбирдан ўзларига чиқарган хулосалари билан ўртоқлашишди.

Тадбирда, давлат божхона органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари барчага яна бир бор эслатиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ходимларнинг ота-оналари, уларнинг оила аъзолари билан божхона ходимини салбий иллатлардан ва хатарлардан асраб қолиш ҳамда уларни тўғри йўлга бошлаш борасида ўзаро ҳамкорлик белгилаб олинди.

 

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг