Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1,1 кг. қуйма тиллаларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
526
Божхона органлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
1,1 кг. қуйма тиллаларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, қўшни мамлакатдан Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига кириб келган фуқаролар Г.А. ва Э.М. ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, ушбу шахслар тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, уларнинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган, божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 880 млн. сўмлик 1,1 кг. “қуйма тилла” борлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил   6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512 сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига 65 граммгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари божхона тўловларисиз олиб кирилиши мумкин.

Ҳозирда юкоридаги ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

11.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг