Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
115 млн. сўмлик мебеллар ҳужжатлардан тушириб қолдирилганлиги аниқланди
191
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
115 млн. сўмлик мебеллар ҳужжатлардан тушириб қолдирилганлиги аниқланди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида мазкур пост ходимлари билан ҳамкорликда вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган мебель буюмларини божхона кўригидан ўтказишди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилмаган қиймати 115 млн. сўмлик “мебель” товарлари ортиқча эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

7.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг