Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар ўртасида “енгил атлетика” мусобақаси ўтказилди
327
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, шунингдек, 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб белгиланганлигининг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг XXX Спартакиадаси мусобақалари доирасида ўтказиладиган мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида ДБҚ Марказий аппарати, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази ходимлари ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ёш божхоначилар ўртасида “енгил атлетика” мусобақаси ўтказилди

Ўтказилган спорт мусобақасида 35 нафар божхона ходимлари иштирок этиб, ўзларининг эпчиллиги, чаққонлиги ҳамда тезкорлигини намоён этишди.

Мусобақа якунига кўра жамоавий ҳисобда 1-ўрин Сирдарё вилояти божхона бошқармаси жамоаси, 2-ўрин Давлат божхона қўмитаси ҳамда 3-ўрин Тошкент шаҳар божхона бошқармаси жамоаларига насиб этди.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

 

7.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг