Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган парфюмериялар “яшил” йўлакдан ўтолмади
196
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Яширилган парфюмериялар “яшил” йўлакдан ўтолмади

Хусусан, “Урганч аэропорти” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро З.Р. нинг қўл юклари белгиланган тартибда рентген аппарати ва холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавоб давомида маълум қилинмаган, 17 дона турли номдаги атирларни олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида фош бўлди.

Шу ўринда савол туғилади: жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, яъни атир-упаларни (парфюмерия) олиб кириш меъёри қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, Божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турларига меъёрлар белгиланган, унга кўра ҳар бир жисмоний шахс томонидан олиб кириладиган товарлар меъёрлари (атир ва ифор таратувчи сувлар, умумий миқдори 3 тадан кўп бўлмаслиги) белгиланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

   

7.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг