Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда соҳибқирон бобомиз – Амир Темурга бағишлаб тадбир ташкил этилди
261
Навоийда соҳибқирон бобомиз – Амир Темурга бағишлаб тадбир ташкил этилди

“Ҳозирги дамгача ўтган султонларнинг қонунлари ва
туриш-турмушларини донолардан сўраб-суриштирдим.
Ҳар қайсиларининг йўл-йўриқлари, туриш-турмушлари,
қилиш қилмишлари, айтган гапларини хотирамда
сақладим ва хуш ахлоқлари, маъқул сифатларидан
намуна олиб, унга амал қилдим. Давлатларининг
таназзулга учраши сабабларини суриштирдим ва
давлату салтанат заволига сабаб бўлувчи ишлардан сақландим.
Наслни бузувчи, очарчилик ва вабо касали келтирувчи
зулм ва бузуқчиликдан сақланишни ўзимга лозим билдим.”

Темур тузукларидан

Буюк аждодимиз – Соҳибқирон Амир Темур нафақат ўзбек халқининг, балки адолат деб яшаган, яшаётган, яшайдиган инсониятнинг қалбидан чуқур жой олган, десак муболаға бўлмайди. Амир Темур ибн Амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда туғилган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Амир Темур ўзидан улкан мерос “Темур тузуклари” номли ўгитномасини қолдирди.

Навоий вилояти божхона бошқармасида ҳам, буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллуд айёми муносабати билан “Амир Темур Иккинчи Ренессанс ҳомийси” ва “Темур тузуклари – темурийлар салтанатининг ҳуқуқ манбаи” мавзусида маънавий-маьрифий тадбир бўлиб утди. Тадбирда Навоий вилояти юридик техникуми директори ўринбосари Дилшод Муртазоев иштирок этди. Д.Муртазоев ўз маърузасида Амир Темурнинг давлат бошқарув асослари, жанг санъати, олиб борган оқилона сиёсати, илм аҳлига ҳомийлиги, меъморчилик ишларига бош бўлганлиги ва биз учун қизиқарли бўлган жуда кўплаб маълумотларни келтириб ўтди.

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой ҳолда ўтган ушбу маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.

7.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг