Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк машиналарига яширилган минерал ўғитлар фош бўлди
206
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда минерал ўғитларини ноқонуний ҳаракатини аниқлаш ва унга чек қўйиш юзасидан тезкор тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.
Юк машиналарига яширилган минерал ўғитлар фош бўлди

Хусусан, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ҳудудида ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.А бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва чет давлатда ишлаб чиқарилган 480 дона полимер қопларга қўлбола усулда қадоқланган 24 тонна минерал ўғитлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ушбу туман ҳудудида ҳаракатланиб келаётган М.М бошқарувидаги “Mercedes Benz” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида 450 дона полимер қопларга қўлбола усулда қадоқланган, оғирлиги 22,5 тонна минерал ўғитлар ноқонуний тарзда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг