Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари фош этилди
216
Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва шундай фаолият билан шуғулланувчи яширин цехларни фош этиш борасида ишлар тизимли асосда амалга оширилмоқда.
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари фош этилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Қ.Э. қўлбола усулда тайёрланган 180 шишада жами 86,6 литр ароқ маҳсулотларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, олдиндан кузатувга олинган бошқа бир фуқаро Ш.С томонидан қўлбола усулда тайёрланган 48 шиша идишда  23,65 литр “Қаратау” номли ароқларни жами 876 000 сўмга сотилишининг олди олинди.

Яна бир ҳолатда Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Г хонадони тегишли тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, рангли принтерда чоп этилган жами 2078  дона қалбаки акциз маркалари, жами  340 литр тиббиёт этил спирти, 14,5 литр елим идишларда этил спирти, 7982 дона штрих кодлар ҳамда қўлбола усулда ароқ тайёрлашда ишлатиладиган ускуналар, 1 дона “Epson L 805” маркали рангли принтер, жами 1015 дона бўш ароқ шиша идишлари,  2 489 дона ароқларнинг пластмасса қопқоқлари, 535 та ароқ шиша идишининг алюмин қопқоқлари ва бошқа буюмлар борлиги аниқланди. 

Мазкур тезкор тадбир давомида дастлабки сўровга кўра қиймати 16,8 миллион сўмлик қўлбола усулда тайёрланган ароқлар ва уни тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотлар аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг