Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик ривожи йўлида божхоначилар муносиб ҳисса қўшишмоқда
480
Барчамизга маълумки, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ҳамда миллий маҳсулотларни жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлишида замонавий технологик асбоб-ускуналарни ўрни беқиёсдир.
Тадбиркорлик ривожи йўлида божхоначилар муносиб ҳисса қўшишмоқда

Бу борада тадбиркорлик субъектлари томонидан юртимизга импорт сифатида олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналарни тез фурсатларда ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилишлари, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш ҳамда қўшимча ишчи ўринлари яратишларида амалиётда учраётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида божхона органлари томонидан мунтазам равишда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тадбиркорлар билан жойларда учрашувлар ўтказилиб, уларга мазкур йўналиш юзасидан амалий ёрдам ва ҳуқуқий тушунчалар бериб келинмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар томонидан олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналар, қўшимча жиҳозлар ва бутловчи қисмлар, қолаверса, ярим тайёр маҳсулотлари учун божхона соҳасида қатор қулайликлар ва имтиёзлар жорий қилинган.

Жумладан, 2020 йил ва жорий йилнинг январь-март ойлари давомида жами 186 та тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб келинган 26,8 миллион АҚШ долларлик технологик асбоб-ускуналарга нисбатан божхона тўловларидан қонунчиликда белгиланган тартибда 41,1 миллиард сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорларимиз олиб келинган технологик асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришга тез фурсатларда тадбиқ этишлари натижасида 1298 нафар ишчи ўринлари яратилган.

Қисқача айтганда, тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз барқарор тараққиётининг асосий гаровидир. Шундай экан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилоятидаги ишбилармон тадбиркорларга  қўлланилган божхона имтиёзлари ва кўрсатилган замонавий божхона хизматлари ҳам улар фаолияти ривожида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг