Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
243
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Сергели туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро С.Р. 2 дона рангсиз целлофан парчасига ўралган, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга сотган вақтида ходимлар томонидан тўхтатилиб қолинди.

Шунингдек, фуқаро Р.С.нинг яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, уйдаги шкаф ичида алоҳида парвариш қилинаётган 9 туп “Каннабис” ўсимлиги борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида соф оғирлиги 1,77 гр. “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси ва 9 туп “Каннабис” гиёҳванлик ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги  ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг