Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари
408
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида, вилоят Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти профессори Қиёмиддин Назаров иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари

Тадбирда, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ғ.Юсупов сўзга чиқиб, янги Ўзбекистоннинг миллий ғояси инсонпарварлик, эзгулик, бунёдкорлик ғояси сифатида миллий давлатчилигимизнинг ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий асосларини яратишда бунёдкор манбаа бўлиб хизмат қилиши хақида сўз юритди.

Шунингдек, жамиятимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит ва қизларимизнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш биринчи даражали аҳамиятга эга эканлиги, шу боис, “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” дастурий ғоя асосида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш ўта шарафли вазифа эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Юқори савида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирдан сўнг, иштирокчилар вилоят Маънавият ва маърифат марказига ташриф буюриб, миллий адабиётимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган адибларнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар.

 

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг