Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тоза шаҳар” акцияси доирасида божхоначилар ободонлаштириш ишларини амалга оширишди
408
Халқнинг, асосан ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитга нисбатан эътиборни янада кучайтириш, она табиатни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш ҳамда экологик оламга етказиладиган ножўя таъсирларнинг олдини олиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошқармаси билан Нукус шаҳрида оммавий ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ичига олувчи “Обод шаҳар” ёшлар ташаббуси ўтказилмоқда.
“Тоза шаҳар” акцияси доирасида божхоначилар ободонлаштириш ишларини амалга оширишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ҳам мазкур акцияда фаол қатнашиб,  бошқарма биноси атрофлари, шаҳар ичидаги тозалик талаб жойларни ободонлаштиришга енг шимариб киришиб кетишди.

Шунингдек, Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилоти етакчи ва сардорлари билан биргаликда бошқарма ходимлари “Тынышлық”, “Дослық” ҳамда “Қос-булақ” маҳаллаларида яшовчи ногиронлиги бор, ёлғиз ва боқувчисини йўқотган ёлғиз қариялардан хабар олиб, бирламчи озиқ-овқатлар етказиб беришди ҳамда айни экиш мавсумида уларга тегишли томорқаларга ишлов бериб, мева дарахтларини экишди, уйларини оқлаб, ободонлаштириш ишларини амалга оширишди.

Озгина бўлса ҳам эътибор ва кўмакдан хурсанд бўлган ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган ногирон онахонлар амалга оширилаётган бу каби савобли ишлардан хурсанд бўлиб, дуога қўл очишди ва юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилашди.

     

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг