Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби
391
Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бугунги кундаги долзарб масаладир.
 Бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган  ишлар сарҳисоби

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдек маъсулиятли ва шарафли бурчни адо қилиб келаётган ёш ходимлар иштирокида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг 2021 йил 1-чорак якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти етакчиси С.Солиев сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар, божхона органларида хизмат қилаётган ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун моҳияти, устувор йўналишлари ҳамда юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида ёшларни қўллаб қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида белгилаб берилган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

 

 

 

 

 

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг