Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари фош қилинди
254
Божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Яширинча олиб кирилаётган заргарлик буюмлари фош қилинди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро А.А. ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг эгнидаги кийими чўнтакларида ва сумкаси ичида божхона назоратидан яширилган ҳамда жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган 325 гр. кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг