Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чорвачилик иқтисодиётнинг муҳим соҳаси сифатида
561
Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, унинг етарли заҳираларини яратиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Чорвачилик иқтисодиётнинг муҳим соҳаси сифатида

Бундан асосий кўзланган мақсад чорвачиликнинг барча турларини ривожлантириш унинг техник базасини замон талабларига жавоб берадиган асбоб-ускуна, техник жиҳозлар ва наслли зотлар билан бойитишдан иборат. Бу борада хориждан тадбиркорларга наслли зотлар ва чорвачилик учун зарур бўладиган техник жиҳозлар олиб келинишида бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сонли “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан ички истеъмол бозорини гўшт, сут, тухум ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида наслли чорва молларини хорижий давлатлардан импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилди. Берилаётган имтиёзлар нафақат чорва моллари, балки чорвачилик ҳайвонлари ва чорвачилик учун зарур бўлган 200 дан зиёд техник воситаларга ҳам қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга қадар узайтирилди. Бунинг натижасида тадбиркорлар томонидан хориждан олиб келинган чорвачилик ҳайвонларидан даромад олгунга қадар божхона тўловлари ундирилмай турилишини билдиради.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар юзасидан мунтазам корхона ва ташкилотларга борилиб суҳбатлар ўтказилиши йўлга қўйилган. Боғдод туманида фаолият юритаётган “Ғофуржон деҳқон” жамиятига қарашли замонавий чорва комплекси ҳам айнан наслли гўшт ва  сут йўналиши бўйича қорамолчилик билан шуғулланади. Тадбиркор томонидан наслли қорамолларни Австрия, Чехия ва Польша каби давлатлардан олиб келинган. Тадбиркор томонидан Чехия давлатидан олиб келинган наслли чорва молларининг навбатдаги партиясининг божхона кўриги ва расмийлаштирув жараёни ҳам айнан фермер хўжалигида тезкорлик билан ўтказилганлигидан мамнун. Бундан асосий мақсад эса хориждан бир неча кунлар давомида олиб келинган наслли чорва молларининг нест-нобудсиз тадбиркорлар томонидан қабул қилинишини таъминлашдан иборат.

Ташкил этилганига бир йилдан ошган мазкур хўжаликда ҳозирда Австрия ва Чехия давлатларидан келтирилган 700 дан зиёд наслли қорамоллар парвариш қилинмоқда. Лойиҳанинг иккинчи босқичида – жорий йил охирига қадар қорамоллар сонини 1 минг 500 тага етказиш, гўшт ва сутни қайта ишлаш линияларини ишга тушириш белгиланган. Лойиҳа доирасида Германиядан ҳам наслли қорамоллар ва Туркиядан сут ҳамда гўштни қайта ишлаш линияларини импорт қилишда божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар тушунтирилди.

Божхона ходимларининг тадбиркорлар билан божхона қонунчилиги ва ундаги ўзгаришлар бўйича жойларда ўтказилаётган суҳбатлари келгусида уларнинг фаолиятидаги ижобий ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшади.

 

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг