Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карам экспорти жадаллик билан амалга оширилмоқда
523
Қашқадарё вилоятида мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш ҳамда экспортга жўнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Карам экспорти жадаллик билан амалга оширилмоқда

Юртимизга баҳор фасли кириб келиши билан мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари бирин-кетин пишиб етилмоқда.

Бу эса халқимизни бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Бозор ва савдо марказлари расталарига чиққанига бироз вақт бўлган карам, помидор, бодринг, пиёз, картошка, сабзи ва шолғом маҳсулотлари эндиликда экспортга ҳам чиқарилмоқда.

Маҳсулотларни экспортга тезкорлик билан расмийлаштиришда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари фаол ва жонкуярлик билан хизмат қилмоқда.

Маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада яратилган қулайликлардан самарали фойдаланилмоқда.

Асосийси, божхона расмийлаштирувлари экспортёрлар учун қулай жойда ва куннинг исталган вақтида амалга оширилмоқда.

- Бугуннинг ўзида 45 тонна карам маҳсулотини Россия Федерациясига экспортга расмийлаштирдик, – дейди “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Низомиддин Жўраев, – Божхонада яратилган автоматлаштирилган дастурлар маҳсулотларни экспорт божхона режимига бир неча дақиқа ичида расмийлаштириш имконини бермоқда. Натижада маҳсулотлар тезкорлик билан белгиланган манзилга сифатини сақлаган ҳолда етиб боришини таъминламоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида “Насаф” ташқи иқтисодий божхона пости томонидан 3 283 тонна мева-сабзавот маҳсулотлари Россия ва қўшни давлатларга экспортга чиқарилди. Ушбу маҳсулотларни экспортга юклашда “Бобурбек Муртазаевич” фермер хўжалиги, “Shurtan Agro Trans”, “Nargiza Zokir Qizi”, “Qashqadaryo Kartoshkachilik Markazi” корхоналари жонбозлик кўрсатмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг