Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш етакчилар форумида божхоначилар ҳам фаол қатнашишди
233
Қуролли Кучлар академиясида “Эзгу мақсад йўлида бирлашайлик!” шиори остида Тошкент шаҳридаги Қуролли Кучлар тизимида фаолият юритаётган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ёшлар етакчиларининг Форуми бўлиб ўтди.
Ёш етакчилар форумида божхоначилар ҳам фаол қатнашишди

Мазкур форумда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва Божхона институти ёш ходимлари қатнашди. 

форумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошланғич ташкилоти етакчиси Жасурбек Ибодуллаев 2021 йилнинг 1-чорагида Тошкент ҳудудидаги жойлашган божхона тузилмаларида ёшлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимоти билан сўзга чиқди.

Форум доирасида Жасурбек Ибодуллаев ташаккурнома ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Тадбир,  Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.

Фурсатдан фойдаланиб, божхона органларининг ёшлар сиёсатини кучайтиришдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти ва ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг