Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди
242
Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади.
Наманганда суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди

Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти  Администрацияси ташаббуси билан 2021 йил 28-30 апрель кунлари халқ қабулхоналари, суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органари иштирокида Наманган вилоятининг Чуст, Наманган, Давлатобод, Янгиқўрғон ва Уйчи туманларида вилоятнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда сайёр оммавий қабуллар ўтказилди. Бунда аҳолини суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларни тингланди ҳамда бу борадаги долзарб масалаларни ўрганган ҳолда уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Ушбу сайёр қабулларда Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев бошчилигида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишди.

Сайёр қабуллар жараёнида божхона соҳасига оид келиб тушган мурожаатларга амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тўлиқ тушунтиришлар берилди.

Хусусан, сайёр қабулда Поп туманида истиқомат қилувчи фуқаро З.Бердиқуловнинг республикамизга юк автомашинасини импорт қилишда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатини божхона органларига тақдим этиш тартиби юзасидан қилган мурожаатига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 364-моддаси талаблари асосида тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кундаги “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари, катта-кичик раҳбарлар халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммолари ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

3.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг