Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 4 кг.дан зиёд “гашиш” ва “опий”ни тўхтатиб қолишди
702
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айлануви олди олинди.
Божхоначилар 4 кг.дан зиёд “гашиш” ва “опий”ни тўхтатиб қолишди

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғида 1 дона полиэтилен ўрам борлиги аниқланди.

Мазкур ўрам очиб кўрилганида эса, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра,  соф оғирлиги 1 кг. 17 гр.ни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбирлар давомида шу куни Самарқанд туманида истиқомат қилувчи яна бир шахс Б.Б.нинг хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ертўладаги автомобил баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилганлиги фош қилинди.

Мазкур ўрамларнинг бирида 1 кг. 25 гр. оғирликдаги “гашиш”, қолган иккита ўрамда эса 2 кг. 65 гр. оғирликдаги “опий” – жами 3 кг. 90 гр. оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Шундай қилиб, мазкур тадбир давомида оғирлиги жами 4.1 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг