Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар Қуролли Кучлар тарихи давлат музейида бўлишди
245
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан “Ёшлар ойлиги” доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ёш ходимларининг Қуролли Кучлар давлат музейига ташрифлари ташкил этилди.
Ёш божхоначилар Қуролли Кучлар тарихи давлат музейида бўлишди

Ташриф давомида музей ходимлари томонидан Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини ўзида акс эттирган бир қатор қимматли экспонатлар билан таништирилди.

Мазкур ташриф ёш божхона ходимларида ҳарбий-ватанпарварлик шижоатини янада ортишига, ушбу йўналишдаги билим-савияларини янада юксалишига ўзининг ҳиссасини қўшади.

Жасурбек ИБОДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги
бошланғич ташкилоти етакчиси

 

9.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг