Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Тошкент-Аэро” ИБК ходимлари донорлик хайрия акциясида фаол иштирок этдилар
170
Айни кунларда республикамизнинг барча вилоятлари қон қуйиш марказлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида “Мен – донорман” хайрия қон топшириш акцияси ўтказилмоқда.

Мазкур беғараз инсонпарварлик акциясида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ходисалар туфайли қонга муҳтож бўлган бемор фуқароларимизга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган божхоначилар ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Ташкил этилган донорлик акциясида аёлларда гемоглабин даражаси 120, эркакларда эса 130 дан юқори бўлиши каби талабларга жавоб берадиган соғлом аёллар ҳар уч ойда, эркаклар икки ойда бир марта донорлик қилишлари мумкинлиги ва бир неча маротаба тиббий ҳамда қон текширувидан ўтишлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, мутахассислар, масъул тиббиёт ходимлари томонидан қон топшириш имкониятлари ҳамда хавфсизлиги, унинг бошқа инсонлар ҳаётига зарурлиги ҳамда саломатлик учун фойдали жиҳатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Дарҳақиқат, қон бу – ҳаёт, инсон тириклигининг асосидир. Унинг қийматини дунёдаги ҳеч бир нарсага қиёслаб бўлмайди. Тиббиётда турли хил касалликлар, шунингдек, фавқулодда жароҳат олган инсонлар, айниқса, жажжи болажонлар кўп қон йўқотиши натижасида уларнинг ҳаёти қил устида бўлиб қолади. Бундай беморларни малакали мутахассислар жаҳон андозаларига мос тажрибалар асосида даволаш баробарида донорларнинг беминнат ёрдамларига ҳам таянадилар.

Бу каби хайрия акциялари республика бўйлаб давом этмоқда.

10.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг