Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради
181
Жорий йилнинг 10 май куни davletovuz телеграм каналида “Azimut Sirmersan” компанияси томонидан Давлат божхона қўмитаси учун 100 минг дона божхона пломбасини харид қилиш бўйича ўтказилган электрон аукционда ғолиб бўлганлиги, аммо шартнома ҳалигача амалга оширилмаганлиги билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради

Таъкидлаш жоизки, Давлат божхона қўмитаси томонидан барча давлат харидлари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида махсус ахборот портали орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Мазкур қонун талабларига мувофиқ, харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақида махсус ахборот порталида олдиндан режа-график жойлаштириб борилади.

Махсус божхона пломбаларини етказиб бериш бўйича эълон қилинган аукцион савдоларида “Azimut Sirmersan” МЧЖ ғолиб чиқиб, 2019 йил 4 декабрда ДБҚ ва ушбу ташкилот ўртасида махсус ахборот портали орқали электрон шартнома тузилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.

Юқоридаги шартноманинг 2.1-бандига асосан ДБҚ томонидан 2019 йил 5 декабрда 100 фоиз олдиндан тўлов, Давлат харидлари махсус ахборот порталининг ҳисоб-китоб-клиринг палатасига ўтказиб берилган.

Шартнома шартларига мувофиқ, “Етказиб берувчи”га товарларни белгиланган сифатда, миқдорда ва муддатда “Буюртмачи”га етказиб бериш мажбурияти юкланган.

Лекин, шартномага мувофиқ, етказиб бериш муддати 2019 йил 16 декабрда тугаган бўлсада, мазкур ташкилот томонидан товарлар ўз вақтида етказиб берилмаган ва бу билан шартнома шартлари бузилган.

ДБҚ томонидан “Azimut Sirmersan” МЧЖга шартнома шартларига амал қилиш ва ўз мажбуриятларини бажариш, акс ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ чора кўрилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантириш хатлари ва талабнома юборилган.

“Azimut Sirmersan” МЧЖ ўзининг 2020 йил 22 январдаги хатида товарларни 2020 йилнинг 25 январь куни етказиб берилишини билдирган бўлсада, аммо товарлар 2020 йил 12 февраль кунига қадар ҳам етказиб берилмаган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан, ташкилотга нисбатан етказиб берилмаган товарлар бўйича пеня ҳисобланган.

Юзага келган вазиятни ҳал этиш мақсадида, 2020 йил 24 февраль куни ДБҚ ва мазкур ташкилот вакиллари ўртасида учрашув ўтказилган. Учрашувда бир тўхтамга келинмаганлиги туфайли масалани суд тартибида кўриб чиқишга келишилган.

ДБҚ томонидан киритилган даъво аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, 2020 йил 18 сентябрда ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Унга кўра, ДБҚнинг талаблари асосли деб топилиб, даъво аризаси қисман қанолантирилган ва “Azimut Sirmersan” МЧЖ ҳисобидан ДБҚ фойдасига пеня, воситачилик йиғими ва почта харажатлари ундирилган ҳамда тузилган шартнома бекор қилинган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 29 июлдаги қарорига нисбатан “Azimut Sirmersan” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 28 январдаги қарорига мувофиқ кассация шикояти қаноатлантиришдан рад этилган.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

 

10.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг