Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жорий йилда салкам 756 млн. долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилди
197
Металлургия саноат ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган давлатларда иқтисодиётнинг ҳал қилувчи тармоғи ҳисобланади.
Жорий йилда салкам 756 млн. долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилди

Айнан  металлургия  бошқа соҳаларга ҳам глобал бозорда устуворлик қилишга, хусусан  сифатли прокат ишлаб чиқаришга кўмаклашади. 

Сўнгги йилларда республикамизда металлургия саноати тобора ривожланиб бормоқда. Соҳага янги ва илғор инновацион ёндашувлар асосида хорижий инвестициялар кенг қўлланилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 755,9 млн. АҚШ долларлик 191,4 минг тонна металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Тошкент металлургия заводи мамлакатимиздаги техник ва технологик жиҳатдан халқаро миқёсдаги йирик мажмуалар қаторига киради. Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган. Заводда 650 дан ортиқ ходимлар меҳнат қилади.

Энг муҳими, заводда “яшил” технологиялар қўлланган. Чиқиндиларни қисқартириб, қатъий экологик меъёрларга амал қиладиган, чиқинди газларни ушлаб қоладиган, оқова сувларни тозалайдиган ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Завод томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали хориж бозорларига йўналтирилади.

Божхона пости ходимлари экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда корхона вакилларига амалий ёрдам бериб келишмоқда.

Маълумот ўрнида, заводда ўрнатилган замонавий технологик асбоб-ускуналар ёрдамида жорий йилнинг ўтган даврида 3,7 млн.долларлик 3 минг тоннадан ортиқ металлургия саноати маҳсулотлари экспорт қилинди.

Мазкур кўрсаткичнинг асосий қисми Афғонистон, Росссия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулай шароит ва имкониятлар халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.

 Азиз Мансуров,

“Сирғали” ТИФ божхона пости ходими

 

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг