Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб колинди
300
Божхона органлари томонидан товарларни сифатсиз ва инсон саломатлиги учун хавфли бўлган турларини ноқонуний йўллар орқали олиб кирилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб колинди

Навоий вилояти божхона бошқармаси “Навоий аэропорти” чегара божхона пости навбатдаги божхона кўриги натижасида ана шундай ноқонуний товарларни олиб кириш орқали фойда олишни кўзлаган “тадбиркор”нинг найранги фош этилди.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари орасидаги божхоначилар эътиборини тортган қутилар юк эгаси  ҳамда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва хужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати қарийб 330 миллион сўмлик 1 тоннадан зиёд оғирликдаги қуруқ чой борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг