Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар юк контейнерларида кўрсатилмаган товарларни фош этишди
312
Яширин иқтисодиётни қисақартириш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар юк контейнерларида кўрсатилмаган товарларни фош этишди

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилди.

Жумладан, божхона пости ходимлари томонидан Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда хориждан келтирилган 2 та юк контейнерида келтирилган хўжалик товарларининг инспекцион кўрик мажсуасидан олинган тасвирлари ва юк ҳужжатларида қайд этилган маълумотлар ўртасида тавофут бўлганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, бир юк контейнерида ҳужжатларда кўрсатилмаган  7 турдаги қиймати 250 млн. сўмлик алоқа техник воситалари товарлари, бошқа бир контейнерда эса йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча ва ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 533 млн. сўмлик 3 турдаги буёқ товарлари борлиги аниқланди.

Хозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг