Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Наманганда 606 гр.тилла бўлаклари ва кукунларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
446
Божхона органлари томонидан юртимизга тилла ва ундан ясалган буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Божхоначилар Наманганда 606 гр.тилла бўлаклари ва кукунларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро М.А.нинг буюмлари кўздан кечирилди. Натижада, унга тегишли 1 дона целофан пакетга жойланган, муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, оғирлиги 606 грамм бўлган тилла бўлаклари ва унинг кукуни борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қиймати 400 миллион сўмлик тилла ва унинг кукунлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг