Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Cумка ичига яширилган патронлар фош бўлди
751
Маълумки жанговор ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган.
Cумка ичига яширилган патронлар фош бўлди

Бироқ, божхона чегаралари орқали контрабанда предметлари ҳисобланувчи жанговор ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар афсуски учрамоқда.

 Жумладан, Сурхондарё вилояти вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси М.А. нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, сканер тасвирлари қўл сумкаси ичида шубҳали жисм борлигини кўрсатди. Ушбу шахснинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганида, сумка ичида контрабанда предмети ҳисобланувчи  1 дона СВД милтиғининг ва 3 дона АКС, АК-47, АКМ русумли автоматларнинг жангавор патронлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг