Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
828
Турли найрангларни қўллаган ҳолда товар моддий бойликларини божхона назоратини четлаб юртимизга олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Ғ.К. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 151 миллион сўмлик телевизорлар, кондиционер эҳтиёт қисмлари ва парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг