Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур бўлиб ўтди
733
“Кексалар ҳафталиги” доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида божхона фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди.
“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур бўлиб ўтди

Дастлаб тадбирда Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими раиси Фарҳод Муқумов сўзга чиқиб, бугунги кунда божхона органларида хизмат қилиш учун яратилган шарт-шароитларни олдинги давр билан таққослаб гапириб ўтди.

Ёшлар ва божхона фахрийлари эсдалик учун суратга тушишди. Шундан сўнг бошқарма томонидан ташкил этилган автобус билан барча иштирокчилар Амир Темур мақбараси ва “Афросиёб” музейига саёҳат қилишди.

Набатдаги манзил замонавий янги бинода фаолият бошлаган “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ташриф бўлди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Жасурбек Файзуллаев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун интервью бериб, мазкур божхона постида яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган енгилликлар тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Катта экранда барчага бир неча дақиқалар ичида “экспорт” божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларацияси намойиш этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, божхона омборларида жами 1125 тонна миқдордаги товарларни сақлаш имкони мавжуд. Омборларда товарларни тартибли сақланиши учун барча шароитлар яратилган. Аҳамиятлиси, омборларда доимий бир хил ҳарорат режимини талаб қиладиган товарларни сақлаш учун музлаткичли хоналар ҳам ташкил этилган. Бу эса келажакда давлат бюджетига қўшимча божхона тўловлари ундирилишига хизмат қилади.

Божхона пости бир кунда ўртача 60-70 та юк автотранспорт воситаларини қабул қилади. Божхона ходимлари эса бир кунда ўртача 1200-1300 тоннага яқин экспорт-импорт тартибида юкларни божхона расмийлаштирувини айнан шу ернинг ўзида амалга ошириш имкониятига эга.

“Самарқанд” ТИФ божхона постининг ташқи савдо айлануви 2021 йилнинг  9 ойи давомида 663,73 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Шундан экспорт 175,76 млн. АҚШ долларни, импорт эса 487,97 млн АҚШ долларни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан ташқи савдо айлануви 162,75 млн. АҚШ долларига ёки 32,4 фоизга кўпайган.

Божхона постига 2021 йил 9 ойи учун белгиланган 477 млрд. сўмлик истиқбол режанинг бажарилиши 487,5 млрд. сўмни ёки 102,2 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, мазкур божхона пости томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида давлат бюджетига ўтказилган маблағлар 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,6 млрд. сўмга ёки 20,84 фоизга кўпдир.

14.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг