Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сарҳисоб: “Сирғали” божхона постида 9 ойда қандай натижаларга эришилди?
638
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотларимизни экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ва тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
 Сарҳисоб: “Сирғали” божхона постида 9 ойда қандай натижаларга эришилди?

Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида божхона постида 36 379 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 2 трлн. 336 млрд.сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 931,4 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 5 561 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 227 та ҳолатда 1 млрд.948 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланди. Шунингдек, 8,1 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 17 фоизи қизил, 44,8 фоизи сариқ ҳамда 38,2 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, туну кун мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Саида Ганиева,
"Сирғали" божхона пости инспектори

14.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг