Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Каптива”да олиб кетилаётган 15 950 қути тамаки маҳсулотлари манзилга етиб бормади
461
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
“Каптива”да олиб кетилаётган 15 950 қути тамаки маҳсулотлари манзилга етиб бормади

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида пойтахтга йўл олган фуқаро Р.М. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина тезкор кузатувга олинди ва белгиланган тартибда тўхтатилиб автомашина кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинада акциз маркалари билан маркаланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 159,5 миллион сўмлик 15 950 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг