Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар вагон ғилдирагига яширилган марихуанани аниқлашди
655
Тошкнт шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг юртимиз ҳудудида ноқонуний айланувига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар вагон ғилдирагига яширилган марихуанани аниқлашди

Хусусан, “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлат ҳудудидан кириб келган юк поезд таркиби кўздан кечирилди.

Текширув давомида поезд вагонларидан бирининг ғилдираги ён ички қисмида оқ рангли пакетга ўралган номаълум модда борлиги аниқланди.

Ўтказилган текширувлардан сўнг мазкур модда 20,56 грамм оғирликдаги "марихуана" гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг