Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
3512
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил қилинди.
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Очиқ мулоқотда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари  Б.Муратов,  бўлим ва пост бошлиқлари ва бир гуруҳ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, сертификатловчи ташкилот, транспорт логистика хизматлари, божхона омборлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Б.Муратов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича белгилаб берилган  устувор вазифалар бўйича ахборот берди.

Жумладан, жорий йилнинг 1 май санасидан Тошкент шаҳрида тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий тарзда божхона расмийлаштируви жараёнлари амалиётга жорий этилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган мулоқотда иштирокчиларнинг соҳани ривожлантириш бўйича таклифлари тингланди.

Якунда бошқарма ходимлари ОАВ вакилларига тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳамда соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирлар юзасидан интервьюлар беришди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

17.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг