Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !
1451
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар диққатига!

Сизни Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Янгийўл” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига пресс-турга таклиф қиламиз.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони ижросидан келиб чиқиб, божхона органларининг 2021 йилдаги фаолият юзасидан ҳисобот ҳам бериб ўтилди.

Пресс-тур иштирокчилари учун мўлжалланган автобус Давлат божхона қўмитаси автотураргоҳидан (мўлжал: Ўзбекистон метроси) 2022 йил 29 март куни соат 9.30 да йўлга тушади.

Сизларни ушбу тадбирга таклиф қиламиз ва пресс-тур тафсилотларининг кенг ёритилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Пресс турда иштирок юзасидан саволлар бўлса Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Наргиза Зухуровага мурожаат қилишингиз мумкин. Телефон: : +99897-900-54-46

1.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг