Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оқ йўл Сизга, битирувчилар!
358
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ушбу олий ўқув юртини тугаллаётган битирувчиларга тантанали диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Оқ йўл Сизга, битирувчилар!

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда битирувчиларни қутлар экан, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти бугунги божхона аввалгисидан тубдан фарқ қилишини, сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилган фаол ислоҳотлар натижасида энди божхона “чегарада дарвоза қўриқчиси” эмас, балки “тўғри йўлга чорловчи”, ташқи савдога кўмакчи идора сифатида янги имижда намоён бўлаётганини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Эркин Салихов ва бошқалар ҳам битирувчилар қизғин муборакбод этишди.

Тадбирда меҳмонлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилиги гувоҳлигида битирувчиларга дипломлар тантанали топширилди.

Хусусан 149 нафар битирувчи орасида институтни имтиёзли диплом билан тугаллаган 13 нафар битирувчи ёшларга дипломларни шаҳсан Давлат божхона қўмитаси Раиси топширди ва уларга улкан зафарлар тилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Фармони божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминлашнинг ягона тизимини ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида такомиллаштирилган ўқув дастурлари асосида ушбу олий ўқув юртида таҳсил олган курсантлар энди божхона хизмати лейтенанти сифатида “Янги Ўзбекистоннинг эртанги кун божхонаси эгаси” сифатида хизматга киришадилар.

Тантанали тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

18.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг