Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради
309
Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш чоғида ўсимликлар карантини қоидаларини белгилайди, карантин рухсатномаси (ИКР) ва фитосанитария сертификатини беради.

Мақолада кўрсатилган ҳужжатлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан талаб этилади ва назорат қилинади.

Бугунги кунда амалдаги норматив ҳужжатларга асосан санитария-эпидемиология хулосаси, мувофиқлик сертификати ва ветеринария рухсатномаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба берилиши белгиланган. (ВМнинг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон ва 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорлари)

Мақолада қайд этилган муаммоларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ:

карантин объекти ҳисобланган товарларни импорт қилишда импорт карантин рухсатномасини (ИКР) ТИФ иштирокчиси ҳамда шартнома ва транспорт турлари бўйича тақдим этиш механизмидан воз кечиб, ИКРни юк юборувчи ҳудудлар кесимида тақдим этиш механизмини яратиш;

импорт карантин рухсатномасини импорт қилувчи ҳар бир тадбиркорлик субъектига эмас, балки товар жўнатувчи давлатга нисбатан бериш механизмини яратиш бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига вазифа юклатилган.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

18.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг