Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди
569
АҚШ энергетика вазирлигининг Ядровий контрабандани аниқлаш ва олдини олиш бошқармаси томонидан “Яшил чегаралар хавфсизлигини таъминлаш” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 11-15 июл кунлари Давлат божхона қўмитаси ва ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари учун АҚШ божхона ва чегара хизмати мутахассислари томонидан “Халқаро контрабандага қарши курашиш” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Миллий кинология марказида ташкил қилинган мазкур тадбирда, бир гуруҳ халқаро мутахассислар, Божхона институти ўқитувчилари, соҳавий бошқармалардан вакиллар ҳамда бошқа ташкилотлардан таклиф қилинган экспертлар иштирок этишди.

Тадбир давомида ўз маърузаси билан иштирок этган экспертлар фаолиятларидан мисоллар билан мавзу юзасидан йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтишди. Шунингдек, интерфаол усулда ташкил этилган семинарда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашишди.

Семинар қизғин тарзда бўлиб ўтди. Бу каби семинарларни давомли тарзда ташкил қилиниши юзасидан келишиб олинди.

15.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг