Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!
437
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” (https://lex.uz/uz/docs/6105503)ги қарори (рўйхат рақами 2773-8, 2022 йил 13 июль) талабларидан келиб чиқиб, электрон божхона юк декларацияси (БЮД) ва БЮДни тузатиш шаклининг (БДТ) электрон шакли қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

Декларацияловчи шахслардан 2022 йил 1 августдан бошлаб БЮД ва БДТларни тақдим этишда мазкур тасдиқланган электрон шаклга асосланишлариини сўраймиз.

21.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг