Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси муносабат билдиради
451
Самарқанд вилояти божхона бошқармарси ижтимоий тармоқларда божхона ходимларининг “Самарқанд туризм маркази” яқинидаги дала ҳовлиларни снос қилиш ишларига жалб қилинганига доир хабар юзасидан муносабат билдиради.

Самарқанд шаҳрида қурилаётган “Самарқанд туризм маркази”ни барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ таркибига Давлат божхона қўмитаси ҳам киритилган ва вазифалар юкланган.

Ҳозирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд туризм маркази” яқинида ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.

Жорий йилда Самарқанд шаҳри муҳим сиёсий тадбирларга мезбонлик қилади. Шу муносабат билан шаҳарда шахсан Президентимиз раҳбарликларида улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнларда томошабин бўлиб турмасдан, аксинча фаол фуқаролик позициясини намоён қилиб, ўзларини энг аввало Самарқанд шаҳрининг фарзанди сифатида ҳис қилиб, божхона ходимлари ҳам бошқа идора ва ташкилотлар ходимлари билан елкама-елка туриб, жамоат ишларида фаол қатнашишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, божхона ходимлари жамоат ишларига мажбурий тарзда жалб қилинмаган ва улар исталган вақтда ободонлаштириш ишларини тарк этишлари мумкин.

Шунингдек, ходимлар божхона тизимида ҳам ҳеч қачон мажбурий тарзда ушлаб турилмайди. Соҳада олиб борилаётган ҳозирги бошқарув ва тизимдаги туб ислоҳотларга нисбатан норози ходимлар исталган вақтда бирон-бир тўсқинликларсиз тизимни тарк этишлари мумкин.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби Президентимиз томонидан илгари сурилаётган “Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз!” ғоясини қўллаб-қувватлайди. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда билдирилган турли фикр-мулоҳазалар Самарқанд вилояти божхона ходимларининг умумий муносабатини англатмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

22.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг