Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар футбол мусобақасида фаол иштирок этишмоқда
376
Жорий йилнинг 29-30 июль кунлари Термиз шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан футбол бўйича Давлат божхона қўмитаси Раиси Кубоги мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Божхоначилар футбол мусобақасида фаол иштирок этишмоқда

Унда, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилояти божхона бошқармасининг футбол жамоалари ўзаро беллашишди. Мазкур мусобақани Ўзбекистон Футбол Ассосациясининг малакали ҳакамлари бошқариб боришди.

Муросасиз ва қизғин курашларга бой ўтган учрашувларда :
- Сурхондарё 6:1 Қашқадарё;
- Қашқадарё 1:3 Бухоро;
- Бухоро 0:2 Сурхондарё, ҳисоблари қайд этилиб, биринчи ўрин билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг футбол жамоаси Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

1.08.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг