Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчиликдаги янгиликлар билан танишмисиз?
269
2022 йил 26 июль куни “Солиқ ва божхона қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-785-сон Қонуни қабул қилинди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 289-моддасидан “ва солиқларнинг” жумласи чиқариб ташланди.

Яъни, божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Божхона кодексининг 297-моддасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олинадиган товарларга божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилиши белгиланган.

297-моддага киритилган тўлдиришларга кўра, бунда Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитларb) ҳисобидан сотиб олинадиган товарлар бўйича имтиёзлар қўлланилмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

27.07.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг