Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ишонч телефони” фаолиятига ўзгартириш киритилди
514
Давлат божхона қўмитасининг “11-08” қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолиятига ўзгартириш киритилди!

Эндиликда, божхона фаолиятига доир мурожаат юзасидан “11-08” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, 3 йўналишдан бирини танлаб мурожжат этиш имконияти яратилди.

1-йўналиш: Божхона назорати ва расмийлаштирувига оид мурожаат бўйича “1” рақами орқали;

2-йўналиш: Божхона қонунчилиги бузилишига оид мурожаат бўйича “2” рақами орқали;

3-йўналиш: Божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига оид мурожаат бўйича “3” рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Ишонч телефони орқали келиб тушадиган мурожаатлар марказ ходимлари томонидан тўғридан-тўғри масъул бошқармага йўналтирилади.

26.08.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг