Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар диққатига!
460
Божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир очиқ маълумотлардан кенг миқёсда фойдаланишни оммалаштириш ва рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши инфографика” ва “Энг яхши видеографика” танловини эълон қилади.

Танлов иштирокчилари давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг 2022 йил якунларига доир очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда тайёрлаган ўз ижодий ишланмаларини @husentangriev телеграм манзили орқали юборишлари мумкин.
Божхона хизмати органлари фаолиятига доир очиқ маълумотларнинг янгиланган версиясини 2023 йил 7 январдан эътиборан Давлат очиқ маълумотлар порталидаги қуйидаги ҳавола орқали кўчириб олишлари мумкин

https://data.egov.uz/organizations/84

Танлов учун тақдим этилган видеографика ва инфографикалар Божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади ва баҳоланади.
Энг яхши деб топилган видеографикаларнинг марказий телеканаллар орқали намойиши йўлга қўйилади.
Танлов учун ижодий ишланмалар жорий йилнинг 24 январига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар 26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

5.01.2023

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг