Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси аёлларни ишга таклиф қилиш бўйича эълон муддатини узайтиради!
490
Давлат божхона қўмитаси қўйидаги бўш лавозимларга хотин-қизларни хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:

1. Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига 2 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори;
2. Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига 3 нафар, “Айритом” чегара божхона постига эса 1 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори;
3. “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона постига 6 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши 17 дан кам бўлмаган ва 30 дан ошмаган, олий маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир – бўйи 160 см.дан кам бўлмаган АЁЛЛАР қабул қилинади.

Номзодлар иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, солиқ, божхона иши, юриспруденция, хорижий филология, товаршунослик ёки озиқ-овқат технологияси мутахассислиги эга бўлиши ҳамда камида битта чет тилини билишлари лозим.

“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Ишга кириш истагидаги номзодлар Давлат божхона қўмитасининг янги веб-сайтидаги “Давлат божхона қўмитаси вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” орқали онлайн тарзда ариза юборишлари мумкин.

Ушбу ҳаволада: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy

Аризаларни қабул қилиш 2022 йил 17 октябрга қадар давом этади.

8.10.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг